• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд

    Ўзбекистонда 6 июнь соат 23:00 дан 7 июнь соат 23:00 га қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 237 та ҳолат қайд этилди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Коронавирус инфекцияси тасдиқланган 237 нафар беморнинг
    • 20 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
    • 195 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 10 нафари Тошкент вилоятида;
    • 8 нафари Хоразм вилоятида;
    • 4 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилган.
    7 июнда бир кунда аниқланган янги касаллар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 15 мартдан буён шу вақтгача кунлик касаллар сони 200 кишига ҳам етмаганди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида касаллик тасдиқланган эди. Касалланганлар сони сўнгги бор 26 май куни 100 кишидан ошган эди — ўшанда бутун кун давомида 101 кишида коронавирус аниқланган.

    Ҳозирда касалланганлар сони 4331 кишига етди. 7 июндаги янги ҳолатлардан сўнг умумий касалланганлар сони 5 фоиздан кўпроққа ортди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги 195 та касалланиш ҳолатининг 185 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида, 10 таси аҳоли орасида қайд этилганини маълум қилди. 7 июнгача нафақат Тошкент шаҳрида, балки бутун Ўзбекистонда бир суткада бунчалик кўп коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмаганди. Ўзбекистон бўйича қайд этилган коронавирус ҳолатларининг 51 фоизи — 4331 тадан 2219 таси айнан Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади. Шундай бўлса-да, Тошкент шаҳри ҳамон «сариқ» ҳудуд бўлиб турибди ва 8 июндан бошлаб «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишга 1067 та турли русумдаги автобус ишга чиқарилади.

    Коронавирусдан соғайиш ҳолатлари

    7 июнь давомида 86 нафар фуқаро соғайди. Шундан 73 нафари Тошкент шаҳридаги, 8 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 1 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқди.

    Маълумот ўрнида, Жиззах, Сурхондарё  ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. Қорақалпоғистон (3 нафар бемор), Андижон (4 нафар бемор) ва Қашқадарё (5 нафар бемор) коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин турибди.

    Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги беморлар эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Энг кўп бемор ҳозир айнан Тошкент шаҳрида (742 киши) бўлиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4331 нафар бемордан 3354 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда. Икки кун аввал даволаниш кўрсаткичи 81 фоиз эди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. ССВнинг 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра берган ахборотида аҳволи оғир беморлар 11, аҳволи ўта оғир беморлар 3 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинганди. Бир сутка ичида аҳволи оғир беморлар сони 4 нафарга, аҳволи ўта оғир беморлар сони 1 нафарга камайди.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 17 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Коронавирусдан вафот этган охирги икки беморда ўлимидан бир кун олдин инфекция аниқланганди.

    Карантиндагилар

    Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган. Бир кун ичида карантинга олинганлар сони 3016 нафарга, карантиндан чиқарилганлар 2039 нафарга кўпайди.

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

    07.06.2020, 23:44   Изоҳ (0)   266870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 7 июнь куни 195 кишида коронавирус аниқланди. Шу вақтгача бир кунда бутун Ўзбекистон бўйича ҳам бунчалик кўп бемор аниқланмаган эди

    07.06.2020, 23:31

    Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашгани маълум қилинди

    07.06.2020, 23:24

    Самарадаги 350 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Қозоғистон орқали ортга қайтаётгани маълум қилинди

    07.06.2020, 23:10

    Қўқонда 12,2 млн доллар эвазига логистика маркази қурилади

    07.06.2020, 22:51

    Ўзбекистонда 4 та ҳудудда 24 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Соғайганларнинг умумий сони 3354 нафарга етди

    07.06.2020, 22:09

    Хоразмда каналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди

    07.06.2020, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.