• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 7 июнь куни 195 кишида коронавирус аниқланди. Шу вақтгача бир кунда бутун Ўзбекистон бўйича ҳам бунчалик кўп бемор аниқланмаган эди

    Давоми: Ўзбекистонда 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд

    Тошкентда 7 июнь куни коронавирус инфекциясини юқтириб олганлик билан боғлиқ 195 та ҳолат аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари шундан далолат бермоқда. Бу шу куни Ўзбекистон бўйича аниқланган касалланиш ҳолатларининг (237 та) 82 фоизини ташкил этди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 июнь куни соат 10:00 да Тошкентда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 87 кишида, соат 18:00 да эса 98 кишида касаллик тасдиқланганини маълум қилди. Вазирликнинг соат 23:00 даги ахборотида Тошкентда аҳоли орасида яна 10 кишида коронавирус чиққани билдирилди.

    Таъкидлаш жоиз, шу вақтгача бутун Ўзбекистон бўйича бир кунлик касалланиш ҳолатлари сони бўйича энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида коронавирус аниқланган эди. Пойтахтда касалланганлар сони кескин ўсиши сабаблари юзасидан ҳозирча бирор расмий изоҳ берилганича йўқ.

    Тошкентда 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган жами 2219 нафар бемор рўйхатга олинган (уларнинг бир қисми Сирдарё ва Тошкент вилоятларида аниқланиб, пойтахтга ўтказилган беморлардир). Ҳозиргача улардан 1468 нафари (ёки 66 фоизи) бутунлай соғайган, 728 нафари эса даволанишни давом эттирмоқда; 9 бемор вафот этган.

    Тошкент «қизил» ҳудудга айланадими?

    Карантин тартибини енгиллаштириш тадбирлари доирасида Ўзбекистон ҳудудлари 8 майдан эътиборан «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиб чиқилган, Тошкент шаҳри «сариқ» тоифадаги ҳудудлар қаторидан ўрин олган эди. Сўнгги ярим ой ичида «яшил» ва «сариқ» тоифалардаги ҳудудларда карантин тартиби янада юмшатилди.

    Мавзуга доир: Тошкент шаҳри маҳалла ва мавзелар даражасида «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилиши мумкин

    Хусусан, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда шахсий автотранспортда соат 6:00 дан 22:00 гача махсус стикерсиз ҳаракатланишга, такси, парк ва истироҳат боғлари фаолияти ва бошқаларга рухсат берилган эди. Эътиборли томони, Тошкент шаҳрида 8 июндан жамоат транспорти ҳаракати ҳам (қисман, метрополитенсиз) тикланиши кутилмоқда.

    Айнан карантин талаблари юмшатилиши билан бир вақтда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони сезиларли кўпайди, шаҳарда касалликнинг бир неча яққол ўчоқлари («Ўрикзор» бозори, Қоратошдаги Mediapark) пайдо бўлди. Маълумот учун, 1 июнь куни Тошкент шаҳрида 23 та, 2 июнь куни 7 та, 3 июнь куни 2 та, 4 июнь куни 9 та, 5 июнь куни 16 та ва 6 июнь куни 10 та ҳолат аниқланган.

    Ҳудудларни эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб турли тоифаларга бўлиш амалиёти йўлга қўйилган вақтда доимий равишда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланган ҳудудлар «сариқ» тоифадан «қизил»га ўтказилиши таъкидланган эди. Айнан шу қоидадан келиб чиқиб, масалан, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Бухоронинг Шофиркон, Наманганнинг Тўрақўрғон туманлари «қизил» ҳудудга айланди.

    Тошкент шаҳрида 23 майдан буён аҳоли орасида ҳам, касалланган шахслар билан мулоқотда бўлганлар орасида ҳам мунтазам равишда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқланмоқда, бироқ шаҳарнинг эпидемиологик тоифаси ҳозирча ўзгаргани йўқ. Президент раислигида 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан сўнг Тошкент «қизил» ҳудудга айланиши мумкинлиги таъкидланган эди, амалда бундай бўлмади.

    Эпидемиологик вазият сезиларли оғирлашганига қарамай, Тошкент шаҳрининг эпидемиологик тоифаси ўзгартирилмаётгани юзасидан ҳозиргача бирор расмий тушунтириш берилганича йўқ. Республика махсус комиссиясининг ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиб чиқиш ҳақидаги қарорида пойтахт учун бирор истисно назарда тутилганми ёки йўқ — номаълум.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев «яшил» вилоятдаги бирор-бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифаси ўзгартирилмаслиги ҳақида гапирди

    07.06.2020, 23:31   Изоҳ (0)   63223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашгани маълум қилинди

    07.06.2020, 23:24

    Самарадаги 350 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Қозоғистон орқали ортга қайтаётгани маълум қилинди

    07.06.2020, 23:10

    Қўқонда 12,2 млн доллар эвазига логистика маркази қурилади

    07.06.2020, 22:51

    Ўзбекистонда 4 та ҳудудда 24 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Соғайганларнинг умумий сони 3354 нафарга етди

    07.06.2020, 22:09

    Хоразмда каналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди

    07.06.2020, 21:50

    Наманганда 8 июндан очиладиган 119 та масжид дезинфекция қурилмалари билан таъминланди

    07.06.2020, 21:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.