Ушбу бургерлар, айниқса, болажонларга ёқиши аниқ.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Бургер нонлари
- Товуқ қиймаси — 450 гр
- Помидор — 4 дона
- Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
- Салат барги — 5-6 дона
- Нон толқони
- Пишлоқ (иложи бўлса, моцарелла пишлоғидан фойдаланинг)
- Саримсоқ пиёз
- Туз, қора мурч, қуритилган райҳон
- Қиймага саримсоқ, туз, мурч, қуритилган райҳон қўшиб аралаштиринг.
- Қиймани нон бўлаги нечта бўлса, шунчага бўлинг.
- Бўлинган қийманинг ичига пишлоқ солиб устини ёпинг.
- Котлетлар нон бўлагига мос катталикда бўлиши керак.
- Котлетни нон толқонига булаб, ўсимлик ёғида ҳар икки томонини яхшилаб қовуриб олинг.
- Бургер нонлари орасига салат барги, тайёр котлет ва помидор қўйинг.
- Бургерлар учун истаган соусингизни тайёрланг .
«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.
Саҳарлик учун рецептлар:
Изоҳ (0)