Котлет тайёрлаш учун, албатта, гўшт бўлиши шарт эмас, уйда бор маҳсулотлардан келиб чиқиб ҳам мазали ва тўйимли котлет тайёрлаш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Картошка — 500 гр
- Тухум (қайнатилган) 5 дона, хом 1 дона
- Пиёз 1 дона
- Майонез — 1 ош қошиқ
- Укроп
- Қотган нон талқони — 80 гр
- Ўсимлик ёғи — 100 мл
- Туз ва мурч — таъбга кўра
- Картошкани қайнатинг, пюре ҳолига келтиринг.
- Пиёзни «кубик» қилиб тўғранг ва қовуриб олинг.
- Шивитни майда қилиб тўғранг.
- Сувда пишган тухумни қирғичдан чиқаринг.
- Маҳсулотларга майонез, туз, мурч ва хом тухумни қўшиб шарчалар тайёрланг.
- Талқонга ботиринг ва ўсимлик ёғида қовуринг.
Мавзуга доир:
- Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз
- Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўла кабоб»
- Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
- Ифторлик дастурхонини озарбайжонча кўкатли чебурек билан безанг
- Саҳарлик ва ифторликка ўз қўлингиз билан нон пиширинг: туркча симит рецепти
- Ифторликка тез ҳазм бўладиган, сабзавотли «рагу» тайёрланг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
Изоҳ (0)