Рўза вақтида енгил ва фойдали таомлар айни муддао. Нима пиширсам экан, деб боши қотган аёл-қизларга осон тайёрланадиган «запеканка» рецептини ҳавола қиламиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- сут/қаймоқ — 100 мл;
- помидор — 3 дона;
- бақлажон — 2 дона;
- тухум — 1 ёки 2 дона;
- пишлоқ;
- қовоқча;
- таъбга кўра зираворлар.
- Қовоқча ва бақлажонни артиб, думалоқ қилиб кесинг ва ўсимлик ёғига солиб қовуринг.
- Помидорни ҳам думалоқ қилиб тўғранг.
- Идишни ёғланг ва сабзавотларни териб чиқинг. Сабзавот устига мурч, туз, райҳон ва зираворларнинг қуритилган кукунини қўшинг.
- Сутга тухум чақинг, пишлоқни қирғичдан чиқариб қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
- Аралашмани сабзавот устига қуйинг ва 25 дақиқага қизиган печга қўйинг.
Изоҳ (0)