Дўлма тайёрлашни яхши кўрасиз, лекин ошхонада кўп вақт кетказишни истамайсизми? Унда қуйидаги рецепт сиз учун.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Қийма — 400 гр
- Гуруч — 1 пиёла
- Карам — 200 гр
- Сабзи 1 дона
- Пиёз 1 дона
- Кўкатлар
- Тухум 1 дона
- Ўсимлик ёғи — 2-3 қошиқ
- Туз — таъбга кўра
- Мурч
- Томат пастаси
- Сметана — 3-4 пиёла
- Товада қизиган ўсимлик ёғида «кубик» қилиб тўғралган пиёзни қовуринг.
- Пиёздан кейин қирғичдан чиқарилган сабзини солиб қовуринг.
- Пиёз ва сабзи юмшаганида унга карам қўшиб 3—4 дақиқа қовуринг.
- Гуручни 1:1 сувда, баланд оловда пишириб олинг.
- Сабзавотлар ва гуручни қўшиб аралаштиринг.
- Гўштли қийма, кўкат, туз қўшинг.
- Тухум қўшинг ва сабзавотларни қўшиб аралаштиринг.
- Қўлларингизни намлаб аралашмадан шарча яшанг.
- Дўлмаларни товада қизиган ўсимлик ёғига солиб тилларанг бўлгунича қовуринг.
Мавзуга доир:
- Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўла кабоб»
- Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
- Ифторлик дастурхонини озарбайжонча кўкатли чебурек билан безанг
- Саҳарлик ва ифторликка ўз қўлингиз билан нон пиширинг: туркча симит рецепти
- Ифторликка тез ҳазм бўладиган, сабзавотли «рагу» тайёрланг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
Изоҳ (0)