Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган рецепт учун ортиқча маҳсулот ва вақт талаб қилинмайди.

Фото: Getty Images

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • пишлоқ — 300 грамм;
  • тархун ёки пиёз — 15-2о гр;
  • ун — 200 гр;
  • сув — 100 гр;
  • сариёғ— 25 гр;
  • туз — 5 гр;
  • кўкатлар;
  • ўсимлик ёғи — 5 мл;
  • сметана — 250 гр.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Туз, ун сув ва ёғ қўшиб хамир қоринг.
  2. Хамирни 30 дақиқа тиндиринг.
  3. Хамирни, тахминан, 30 грамм бўлакларга бўлинг.
  4. Пишлоқни қирғичдан чиқариб, тўғралган кўкат қўшинг.
  5. Хамирни юпқа ёйиб, устига пишлоқли кўкат солинг ва хамирни буклаб, четларини ёпиштириб чиқинг.
  6. Чебурекнинг икки томонини ҳам қовуринг.
  7. Сариёғ суртинг.

Ёқимли иштаҳа!