Енгил ҳазм бўладиган, мазали таом дастурхон кўрки. Уни тайёрлаш учун кўп вақт кетмаса яна яхши. Эътиборингизга помидор ва товуқли таом рецептини ҳавола қиламиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Пишлоқ — 200 грамм
- Помидор 3 дона
- Товуқ гўшти
- Салат барги
- Саримсоқ пиёз 2 дона
- Мурч
- Майонез
- Туз
- Биринчи бўлиб товуқ гўштини қайнатиб олинг. (Иложи борича филедан фойдаланинг)
- Пишган товуқ гўштини юпқа қилиб кесинг.
- Помидорни ювиб, думалоқ шаклда кесиб чиқинг.
- Помидорга салат баргини, уни устига кесилган товуқ гўштини қўйинг.
- Соус тайёрланг: сметана, саримсоқ пиёз, кефир ва укропни аралаштиринг.
- Соусни товуқли помидор устига суртиб чиқинг.
Изоҳ (0)