Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган рецепт учун ортиқча маҳсулот ва вақт талаб қилинмайди.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- пишлоқ — 300 грамм;
- тархун ёки пиёз — 15-2о гр;
- ун — 200 гр;
- сув — 100 гр;
- сариёғ— 25 гр;
- туз — 5 гр;
- кўкатлар;
- ўсимлик ёғи — 5 мл;
- сметана — 250 гр.
- Туз, ун сув ва ёғ қўшиб хамир қоринг.
- Хамирни 30 дақиқа тиндиринг.
- Хамирни, тахминан, 30 грамм бўлакларга бўлинг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқариб, тўғралган кўкат қўшинг.
- Хамирни юпқа ёйиб, устига пишлоқли кўкат солинг ва хамирни буклаб, четларини ёпиштириб чиқинг.
- Чебурекнинг икки томонини ҳам қовуринг.
- Сариёғ суртинг.
Изоҳ (0)