Туркиянинг Қирқларели провинциясида яшовчи 37 ёшли эркак 6 апрель куни тана ҳароратининг кўтарилишидан шикоят қилиб, хусусий касалхоналардан бирига ётқизилган эди, деб хабар берди «Anadolu» агентлиги.
Шифохонада зарур муолажаларни олган бемор беш кундан сўнг коронавирусга тест топширган. Тест натижалари ижобий чиққан. Шундан сўнг беморга уйига жавоб берилган. Хурсанг бўлган эркак шифохонани тарк этаётганида тиббиёт ходимлари билан бирга пингвин рақсини ижро этди.
Мавзуга доир: Туркиянинг 30 та шаҳрида комендантлик соати жорий этилди
Изоҳ (0)