• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавируснинг тўртинчи ҳафтаси дайжести: Ўзимизнинг тестлар ва тиббий вентилятор, хайр Анвар Обиджон, бободеҳқондан умидлар

    Кун хабарларининг энг юқорисида коронавирус сўзи учрашига кўникдик. Карантин эса тоқатимиз ва ҳамёнимизни синамоқда. Кузатувчилар коронавирус хуружи чўққисига чиқмаганидан бонг урмоқда. Дайжестимиз ҳафта воқеаларини баён қилади.

    Мавзуга доир:

    • Коронахабарлар, карантин, мисли кўрилмаган чоралар, ташвиш ва хавотирлар. Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи ҳафтаси дайжести
    • Ўзбекистон бўйлаб тарқалаётган коронавирус, тўхтатилган транспортлар, ёпилган постлар, беш кунда битказилган шифохона. Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи ҳафтаси дайжести
    • Коронавируснинг учинчи ҳафтаси дайжести: Кучайган карантин, хайрия хавотири, чекловлар: >65 ёш; <2 метр; >37 даража
    Карантин қоидаларини менсимаслик, транспорт ҳаракати чекловини айланиб ўтиш каби ҳолатлар бу ҳафтада жуда кўп кузатилди. 4 апрель куни оҳангаронлик фуқаро ўзининг юк машинасида қишлоқ-хўжалик маҳсулоти билан бирга тўрт нафар фуқарони чекловларга зид равишда Тошкент шаҳрига олиб кирмоқчи бўлган. Албатта, бекорга эмас. Шунга ўхшаган карантин қоидаларини бузиш ҳаракатлари Тошкент шаҳрига кириш постларининг ўзида 20 дан кўп ҳолатда аниқланган. Бундан ташқари, Термиз, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳам кириб-чиқишда бундай ҳолатлар бир неча маротабалаб аниқланган.

    Ўзбекистонда карантин қоидасини бузганларнинг сони 46 мингдан ошиб кетди. Қоидабузарлик энг кўп Тошкент шаҳри билан вилоятида кузатиляпти. Бундан ташқари, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари қоидабузарлар рўйхатининг юқорисидан жой олган.

    * * *

    Шунча ташвишим етмаганидек, қўшним Malibu олибди, деганларидай, бу ҳафта доллар баҳоси яхшигина кўтарилди. Ўзбекистон валюта биржасидаги 8 апрель кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 38 сўмга қимматлашиб, 9 701 сўмга етган бўлса, бугун, яъни 12 апрель куни, қўлда 9 900 сўмдан ортиб кетди. Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 7 апрелдан долларнинг расмий курсини 9 590,10 сўм этиб белгилаган эди.

    * * *

    Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тиббий тест ўтказилади. Ҳақли савол туғилади: Ўзбекистонда ҳозиргача нечта одам тестдан ўтказилди? Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг 9 апрель куни айтишича, 70 мингдан ортиқ фуқарода тест ўтказилган.

    Хўш, шифокорларимиз асбоб-анжом билан қанчалик таъминланган? Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппарати харид қилинди. Уларнинг биринчи қисми яқин кунларда олиб келинади. Хитойдан касалликни аниқловчи 200 минг дона ва Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда. Хориждан тест келтириш билан чекланмасдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини аниқлашга ёрдам берадиган диагностика китлари (тест тизимлари) синовдан ўтказилмоқда. Агар синов муваффақиятли ўтса, апрель ойи охирига қадар 50 мингта тест ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ўпкага ҳаво юборадиган тиббий вентилятор ишлаб чиқаришни мўлжаллаётгани ҳақида аввалроқ хабар қилинганди.

    * * *

    Дунёнинг деярли барча давлатларидаги тенденция Ўзбекистонда ҳам давом этиб, бу ҳафта коронавирус юқтирганлар сони ўсишда янаям тезлашди. «Koronavirusinfo.uz» каналининг ёзишича, 2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус юқтирганларнинг асосий қисми хориждан қайтганлар ва карантиндагилар ҳиссасига тўғри келиши айтилмоқда.

    Фото: «Koronavirusinfo.uz»

    Яхши хабаримиз ҳам бор – тузалганлар сони ошмоқда. Ҳозиргача юртимизда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 65 нафарга етди. Карантин қачонгача давом этиши эпидемиологик вазият нормаллашишига боғлиқ.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳозир уйда ўтириб қаҳрамон бўладиган вақт». Карантиндаги ўзбекистонликлар нималар билан банд?
    • Карантиндаги хайрия шов-шувлари: Етказилган озиқ-овқатнинг сифати ва миқдоридан нолиганлар ношукурликда айбланди
    Айтиш лозимки, коронавирус инфекциясини юқтириб ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич, ҳозирча, Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди. Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1 фоиз) беш баравар кам.

    * * *

    8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллади. Мактубда Россияда ҳозирги мураккаб шароитда ишсиз, маблағсиз қолган фуқароларимиздан карантин тугагунча ва меҳнат бозори тўлиқ тиклангунига қадар патентни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг тўлаш муддатини кечиктириш имкониятини кўриб чиқиш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.

    * * *

    11 апрель куни ўзбек адабиёти катта йўқотишга учради. Моҳир сатирик ёзувчи, ажойиб шоир, болалар ва катталар учун бирдек қадрли асарлар муаллифи Анвар Обиджон дунёдан ўтди. Анвар Обиджоннинг, айниқса, болалар адабиётида ўрни баланд эди. Унинг юморга бой, юксак фалсафий фикрларни мажозга буркаб ифодаланган шеърлари, Мешполвон, Аламазон каби жасур ва қувноқ қаҳрамонлари, ҳайвонот олами вакиллари тилидан сўзланган ҳикоялари аллақачон ўқувчиларнинг маънавий мулкига айланган. Сафдош ижодкорларнинг эслашича, шоир етмиш уч ёшида ҳам боладек самимий ва тоза кўнгиллигини сақлаб қолган эди.

    Анвар Обиджон.

    Анвар Обиджон.
    Фото: «Ёшлик» журнали

    Математик олим Эркинжон Каримов «Anvarobidjon.narod.ru» сайтини ташкил этиб, бир неча йилдан бери Анвар Обиджоннинг шеър ва ҳикояларини жойлаб бормоқда.

    * * *

    Давлат солиқ қўмитаси эълон қилган янги ҳужжат лойиҳаси коронавирусдан хавотирланган фуқароларни янада хавотирга солди. Агар ушбу ҳужжат кучга кирса, тижорат банклари томонидан солиқ органларига бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 миллион сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва транзакциялар сони 10 тадан ошган P2P (картадан картага) операциялари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши керак бўлади.

    Бу қандай оқибатларга олиб келади? Бу манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ҳамда илгари суролмайдиган қатлам учун катта зарба бўлади. Иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакиров ёзади: «Нега 30 миллион? Нега ўнта транзакция? Демак, миллионлаб оддий фуқароларнинг банкдаги операциялари лупа остида текширилади, ҳамма ‘под колпаком’ бўлади, банк тизимидан яна пул қочади. Яширин иқтисодиёт айримлар истаганидек яна гуллаб-яшнайди».

    * * *

    Сўнгги вақтда коронавирус талотўпида назардан четда қолаётган хабарлардан бири Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзолик масаласи муҳокамасидир. Аввалроқ «Адолат» партияси ЕОИИга аъзо бўлиб, саноатимиз 2 миллиард доллар йўқотишидан огоҳлантирган бўлса, 10 апрель куни ҳукумат аъзолари ЕОИИ билан ҳамкорлик масалалари бўйича депутатларнинг саволларига жавоб қайтарди.

    Фото: Парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Ҳамкорлик масалалари узоқ тараддудлар билан кечаётганининг ўзиёқ ЕОИИ билан ҳамкорликка иштиёқимиз катта эмаслигини кўрсатади.

    * * *

    Коронавирус иқтисодиётга, импортга жуда катта зарба берди. Пандемия натижасида охирги уч ойда мамлакатимизга кириб келаётган ун ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 50 фоизга, дон 31 фоизга камайди. Озиқ-овқат мўл-кўл бўлган кунлар биздан тобора узоқлашмоқда. Қозоғистон ва Россия озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини вақтинча чеклаб қўймоқда, деб ёзади Давлетовуз канали (турли маълумотларга кўра, 2019 йилда Ўзбекистон биргина Қозоғистондан 500 минг тонна ун, салкам 3 миллион тонна ғалла импорт қилган). Давлат озиқ-овқат тақчиллиги юзага келишининг олдини олиш учун қишлоқ хўжалигига эътибор қаратмоқчи. Демак, томорқа ва фермерлар имкониятидан фойдаланилади. Товуқ ва қорамол боқиш, асалари ва балиқ парваришлаш яна кун тартибига қайтади. Боғдорчилик, ғаллачилик, полиз экинлари етиштиришга урғу берилади. Зотан синовли даврда инсонни ер боқади, табиий маҳсулотлар етиштиришга тўғри келади.

    «Дарё» сайтини уйда кузатиб боринг. Нафақат коронавирус мавзусидаги, балки бошқа хабарлардан ҳам энг биринчи хабардор бўлинг. Карантин қоидаларига риоя қилинг. Уйда қолинг.

    13.04.2020, 08:18   Изоҳ (0)   129923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган ёки карантинда бўлганларни камситганлар 9 млн сўмгача жаримага тортилади

    13.04.2020, 08:02

    Автокредит олган ва карантин пайтида уни тўлашда қийинчиликларга дуч келаётган ўзбекистонликларга кредит таътиллари ҳақида батафсил маълумот берилди

    13.04.2020, 07:31

    Нурмат Отабеков: «Коронавируснинг одамдан ҳайвонга ёки уй ҳайвонидан одамга юқишини тасдиқлайдиган маълумот йўқ»

    13.04.2020, 06:12

    «Коронавирус билан касалланган фуқаролар уни қачон ва кимдан юқтирганини аниқ билмайди». Хайрулла Бозоров Наманган халқига мурожаат йўллади

    13.04.2020, 00:22

    Марказий банк имконияти бор қарздорларни олинган кредитларни вақтида қайтаришга чақирди

    12.04.2020, 23:57

    Юнусободда электр энергиясидан фойдаланиш бўйича синов тариқасида ўрнатилган меъёрлар карантин сабабли бекор қилинди

    12.04.2020, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    Лайфстайл | 12 май, 20:45

    Урганчга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 12 май, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.