• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автокредит олган ва карантин пайтида уни тўлашда қийинчиликларга дуч келаётган ўзбекистонликларга кредит таътиллари ҳақида батафсил маълумот берилди

    Марказий банк департамент директори ўринбосари Акмал Назаров банкдан автокредит олган ва коронавирус туфайли жорий этилган карантин шароитида уни тўлашда қийинчиликларга дуч келаётган ўзбекистонликларга енгиллик яратиш учун жорий этилган кредит таътиллари ҳақида батафсил маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Кредит тўловларини кечиктириш бўйича амалга оширилаётган чоралар коронавирус пандемияси натижасида молиявий қийинчиликка учраган ҳам жисмоний шахслар, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун кўзланган. Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича тўловларни кечиктириш икки форматда амалга оширилмоқда», — деб таъкидлади у 11 апрель куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда.

    Биринчи формат

    Президентнинг 3 апрелдаги фармони асосида, молиявий қийинчиликка дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилиши ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтирилиши.

    Ушбу фармон билан берилган имтиёзлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қарз юкини кескин ошишига йўл қўймасликка ва натижада уларнинг кредит юкини камайтиришга имкон яратди.

    Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини ҳам кечиктириш бўйича Марказий банк томонидан тижорат банкларига тавсиялар берилган.

    «Бироқ, бу 6 ойдан (2020 йил 1 октябрдан) кейин имтиёзли даврда йиғилган фоизлар билан бирга тўланади дегани эмас. Яъни, имтиёзли даврда ҳисобланган фоиз тўловлари якуний тўловлар муддатларини узайтирилганини ҳисобга олган ҳолда, тўлов жадвалининг қолган даврига тенг равишда тақсимланади», — дейди у.

    Иккинчи формат

    «Хабарингиз бор, деярли аксарият (24 та) тижорат банклари ўз ташаббусига кўра, жисмоний шахслар кредитлари бўйича тўлов муддатларини бир томонлама кейинги 2—3 ой муддатга автоматик тарзда кечиктириш (кредит таътили бериш) ҳақида маълум қилди.

    Бу нима учун қилинди? Карантин режимига тўлиқ риоя қилиш мақсадида мавжуд 2,4 миллион қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига жисмонан имконият бўлмагани сабабли жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2—3 ойга автоматик тарзда кечиктирилиб берилди», — дейди Акмал Назаров.

    Марказий банк департамент директори ўринбосарининг айтишича, албатта, «ушбу берилган 2—3 ойлик имтиёзли давр якуни бўйича ҳам қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаса, унда нима қилиш керак?» деган табий савол туғилиши мумкин. Шу ўринда, бир масалага аҳамият бериш муҳим — бу дегани қарздор-жисмоний шахслар 6 ойлик имтиёзга мурожаат қила олмайди дегани эмас.

    Яъни, ушбу берилган 2—3 ойлик имтиёзли давр якунланганидан сўнг қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаган тақдирда, тижорат банклари ўз ички сиёсати, молиявий имкониятларидан келиб чиқиб кредитлар бўйича тўловларни яна қўшимча даврга (2020 йил 1 октябрга қадар) кечиктириш масаласини кўриб чиқишлари ҳам мумкин.

    Юқорида қайд этилганидек, бу дегани 2—3 ойдан кейин (автоматик равишда кредит таътили берган давр якунланганидан сўнг) имтиёзли даврда йиғилган фоизлар билан бирга тўланади дегани эмас. Ушбу фоиз тўловлари пропорсионал равишда тўлов жадвалининг қолган даврига тақсимланади.

    «Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.

    Шунинг учун, келгусида қарз миқдорининг ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорлар ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда давом эттиришлари мумкин», — дея сўзларини якунлаган Акмал Назаров.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда кредит таътиллари давомида ҳам фоизлар ҳисобланиши маълум қилинди

    13.04.2020, 07:31   Изоҳ (0)   72456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурмат Отабеков: «Коронавируснинг одамдан ҳайвонга ёки уй ҳайвонидан одамга юқишини тасдиқлайдиган маълумот йўқ»

    13.04.2020, 06:12

    «Коронавирус билан касалланган фуқаролар уни қачон ва кимдан юқтирганини аниқ билмайди». Хайрулла Бозоров Наманган халқига мурожаат йўллади

    13.04.2020, 00:22

    Марказий банк имконияти бор қарздорларни олинган кредитларни вақтида қайтаришга чақирди

    12.04.2020, 23:57

    Юнусободда электр энергиясидан фойдаланиш бўйича синов тариқасида ўрнатилган меъёрлар карантин сабабли бекор қилинди

    12.04.2020, 23:18

    Меҳнат вазирлиги вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилишини билдирди

    12.04.2020, 22:57

    Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида машиналар ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади

    12.04.2020, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Родриго “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин — Романо

    Спорт | 11 август, 19:09

    Англияда шифокорлар 14 ёшли қизнинг ошқозонидан “қовун ҳажмидаги” соч тўпламини олиб ташлади

    Дунё | 11 август, 19:00

    Кореялик олимлар қариш касаллик эканини аниқлади ва уни секинлаштириш мумкинлигини айтмоқда

    Саломатлик | 11 август, 18:45

    Ўзбекистон 6 ойда 1 824 тонна музқаймоқ импорт қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 18:30

    Буюк Британияда 70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 11 август, 18:15

    “Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 11 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.