Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 март куни кечаси коронавирусдан икки киши вафот этганини маълум қилди.
«РИА Новости»нинг ёзишича, улардан бири мамлакатнинг 78 ёшли фуқароси бўлиб, у касалликни Европадан юқтириб келган. Вафот этган беморнинг иккинчиси БААда яшовчи Осиё мамлакатларидан бўлган 58 ёшли фуқаро бўлган.
Қайд этилишича, ушбу беморларда бир вақтнинг ўзида юрак ва буйрак билан боғлиқ бошқа касалликлар ҳам бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, БААда 140 киши коронавирусга чалинган.
Аввалроқ Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони бир кунда қарийб икки баравар кўпайгани, Италияда коронавирусдан бир суткада 627 киши вафот этгани, Қирғизистонда яна 6 кишида коронавирус аниқлангани хабар берилган эди. Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 41 нафарга етди.
Изоҳ (0)