• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    15 август жума куни Аляскада АҚШ ва Россия президентларининг сўнгги 4 йилдан ортиқ вақт ичидаги биринчи юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди.

    Дональд Трамп ва Владимир Путин АҚШнинг Анкориждаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий-ҳаво базасида “учга уч” форматда музокаралар олиб борди. Учрашувни иккала томон ҳам конструктив ва самарали деб баҳолади, аммо Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмади. “Дарё” икки давлат раҳбари учрашувининг асосий жиҳатлари ҳақида сўзлайди.

    Фото: Reuters

    Аляскадаги саммит арафасида Украина президенти Владимир Зеленский Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви “Киев, Москва ва Вашингтон иштирокида адолатли тинчлик ва раҳбарларнинг уч томонлама форматдаги мазмунли мулоқоти учун ҳақиқий имконият яратишига” умид билдирди. Шунингдек, у Аляскадаги саммитдан сўнг Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашишга келишиб олгани маълум қилинди.

    Ёпиқ музокаралар қандай бошланди

    Трампнинг самолёти Анкорижга Тошкент вақти билан тахминан соат 23:20 да қўнди, 23:40 га яқин Путин самолёти ҳам етиб келди. Давлат раҳбарлари қизил гиламда учрашишди, сўнгра Трампнинг машинасига ўтириб, биргаликда тадбир ўтказиладиган жойга йўл олишди.

    Фото: РИА Новости

    Тахминан соат 00:20 да “уч кишилик” шаклдаги музокараларнинг ёпиқ қисми бошланди. Россия томонидан раҳбарларга Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков, Америка томонидан эса давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этди. Уиткофф бундан аввал раҳбарият топшириғи билан Кремль билан музокаралар олиб бориш учун бир неча бор Москвага ташриф буюрганди.

    Трамп ва Путиннинг матбуот анжумани

    Музокаралар деярли уч соат давом этди, шундан сўнг Путин ва Трамп журналистлар олдига чиқиб, қўшма матбуот анжумани ўтказди. Биринчи бўлиб Россия раҳбари саккиз дақиқалик нутқ сўзлади. У, хусусан, АҚШни “яқин қўшни” деб атади, бироқ сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар “совуқ уруш давридан бери энг паст нуқтага тушиб қолганини” таъкидлади.

    Шу муносабат билан, Трамп билан учрашуви “ҳақиқатан ҳам зарур эди”, дейди Путин.
    Фото: РИА Новости

    Шунингдек, Россия президенти Украинадаги уруш музокараларнинг “асосий масалаларидан бири”га айланганини айтди. У Трампнинг мамлакат учун хавфсизлик кафолатлари зарурлиги ҳақидаги нуқтаи назарига қўшилди, бироқ “Украинадаги воқеалар Россия миллий хавфсизлигига жиддий таҳдидлар билан боғлиқлиги” ва можарони ҳал қилиш учун “инқирознинг барча сабаблари бартараф этилиши кераклиги” ҳақидаги фикрларини яна бир бор такрорлади.

    Трампнинг нутқи тўрт дақиқадан камроқ давом этди. У дарҳол делегациялар “тўлиқ келишувга эриша олмаганини” ва “афсуски, ҳозирча битим йўқлигини” билдирди. Шу билан бирга, АҚШ президенти учрашувда “сезиларли натижалар қўлга киритилгани” ва Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш имконияти “жуда юқори” эканини таъкидлади. Шунингдек, у Зеленский ва НАТОдаги ҳамкорларга қўнғироқ қилиб, музокаралар тафсилотларини айтиб беришга ваъда берди. Охирида у Путин билан яқин келажакда яна учрашишга умид билдирди. Россия президенти буни Москвада амалга оширишни таклиф қилди.

    “Эҳтимол шундай бўлар”, деди Трамп.

    Деярли матбуот анжумани тугаши биланоқ икки давлат раҳбари Аляскани тарк этди. Ваҳоланки, дастлаб кенгайтирилган делегациялар билан ишчи тушлик режалаштирилган эди. Унда Россия Федерацияси Мудофаа ва Молия вазирликлари раҳбарлари Андрей Белоусов ва Антон Силуанов, шунингдек, Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бессент иштирок этиши кўзда тутилган эди. Аммо, у амалга ошмади.

    Трамп саммитдан кейин интервью берди

    АҚШ президенти Fox News телеканалига берган ярим соатлик интервьюсида музокаралар кунини “10 баллдан 10 балл” деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, қўшма матбуот анжуманидан сўнг у Кремль раҳбари билан яккама-якка “жуда самимий” суҳбатлашган. Трамп яна урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш энди Владимир Зеленскийга боғлиқ эканини қўшимча қилган. У Украина президентига Путин билан битим тузишни маслаҳат берди. Россияга қарши янги санкциялар ҳақида эса Трамп яқин 2-3 ҳафта ичида ўйламасликка ваъда берди.

    16 август, 09:59   Изоҳ (0)   3327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Россия#Путин#Трамп#саммит#Украина

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.