Англия Премьер Лигаси бошланди. 1-тур доирасидаги илк баҳсда “Ливерпуль” жамоаси “Борнмут”га қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин кескин курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа навбатма-навбат хавфли ҳужумлар уюштирди. Учрашувдаги ҳисоб 37-дақиқада “Ливерпуль”нинг янги футболчиси Уго Экитике томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
64 ва 76-дақиқаларда “Борнмут” икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ҳар икки голга Антуан Семенё муаллифлик қилди.
Ўйин якунига яқин “Ливерпуль” яна иккита гол урди. Аввалига Федерико Кьеза ҳисобни 3:2 кўринишига келтирган бўлса, 90+4-дақиқада Муҳаммад Салоҳ жамоасининг тўртинчи голни киритиб, ўйинга нуқта қўйди.
Англия Премьер Лигаси
1-тур
15 август, жума
“Ливерпуль” — “Борнмут” 4:2
Голлар: 1:0 — Экитике (37), 2:0 — Гакпо (49), 2:1 — Семенё 64), 2:2 — Семенё (76), 3:2 — Кьеза (88), 4:2 — Салоҳ (90+4).
Изоҳ (0)