• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси бўйича 7 февралнинг асосий хабарлари

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 636 кишига етди. Вафот этганларнинг катта қисми — 618 нафар одам Хубэй провинциясида жойлашган Ухань шаҳрига тўғри келмоқда. Ухань шаҳридаги крематорийлар коронавирус сабаб тўлиб кетган. Умумий ҳисобда касалланганлар сони 31 161 кишини ташкил қилмоқда.

    Қайд этилишича, Хубэй провинциясида сўнгги бир кунда 2 447 та касалланиш ташхиси қўйилган. Тузалган 184 нафар беморга касалхонадан жавоб берилган.

    Фото: АP

    Фото: АP

    Ҳисоб-китобларга кўра, Хитойда коронавирусни янги юқтириб олганлар сони эпидемия бошланганидан бери биринчи бор аввалги кунга нисбатан камроқ. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда дастурлар бўйича ижрочи директори Майк Райан маълум қилган.

    7 февраль, жума куни Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус билан касалланган 24-бемор қайд этилганини маълум қилди. Аввалроқ ҳукумат коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 23 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар қилганди. Шунингдек, икки киши касалликдан тузалгани ва уларга уйга жавоб берилганини маълум қилганди.

    Коронавирусдан даволанганларда уни қайта юқтириб олиш хавфи мавжуд. Шифокор Чжань Цинюаньнинг айтишича, тузалиб кетган беморларда қайтадан касалликка чалиниш хавфи бўлгани сабаб, улар барча ҳимоя чораларини кўриши шарт.

    Мавзуга доир: Фото: Вирус тарқалганидан сўнг Ухандаги тиббиёт ходимларининг кун тартиби

    Италияда илк марта коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди. Вирус Хитойнинг Ухань шаҳридан уйига қайтган италияликда аниқланган. 4 февраль, сешанба куни ҳарбий самолётда Ухандан 56 нафар Италия фуқароси олиб келинган ва улар Рим шаҳридаги Чеккиньола ҳарбий шаҳарчасига карантин учун жойлаштирилганди.

    Фото: Weibo

    Фото: Weibo

    Ухандаги госпитал янги турдаги коронавирус хавфи ҳақида биринчилардан бўлиб огоҳлантирган шифокор Ли Вэньлян коронавирус оқибатида вафот этди. Маълум бўлишича, 34 ёшли шифокор 7 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 02:58 да оламдан ўтган. Ли Вэньлян 2019 йилнинг декабрида вирус юқтириб олган беморлар ҳақида ҳамкасбларини огоҳлантиришга уринган. Дастлаб у атипик пневмония эпидемиясини чақирадиган вирус ҳақида WeChat орқали оммага маълум қилганди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Хитойнинг Нинбо шаҳрида 23 январь тонгида бозорга борган 56 ёшли эркак 15 сонияда коронавирус юқтириб олган. У расталар орасида 15 сонияга коронавирус билан хасталанаган 61 ёшли аёл билан тўқнашган. У инфекция юқтириб олганини 4 февраль куни билган, унгача эса иккита супермаркет ва битта ресторанга бориб инфекция «тарқатиб» келган.

    Ўзбекистондаги вазият

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълум қилишича, 7 февраль, жума куни, Хитойдан келган фуқародан таҳлил учун намуналар олиниб, агентликнинг вирусология лабораториясига жўнатилган. «Ушбу намуналардан коронавирус инфекцияси топилмаган», — дейилади агентлик ахборотида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан телефонда суҳбатлашиб, қозоғистонликларнинг Хитойдан эвакуацияси учун миннатдорлик билдирди.

    Мавзуга доир: «Битта дорихонада кунига 700 дона маска сотилмоқда». Тошкент дорихоналарида ниқобларнинг дефицити кузатилмоқда

    Хитой коронавируси тарқалгани ҳақидаги хабарлар ортидан Ўзбекистонда тиббий ҳимоя ниқобларига бўлган талаб ошиб, уларнинг тақчиллиги ва бунинг оқибатида нархлар ошиши ҳолати юзага келди. «Дарё» мухбирлари ниқобга бўлган талаб, етишмовчиликлар ва қимматлаб кетиши сабабларини ўрганиш мақсадида пойтахт Тошкентда ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги дорихона ходимлари билан суҳбатлашиб, муаммо сабабларини ўрганиб чиқди.

    Мавзуга доир: «500 сўмдан 5000 сўмгача ошди». «Дарё» Ўзбекистон дорихоналаридаги тиббий ниқоблар нархини ўрганди

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида дорихоналарда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишини маълум қилиб, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишни сўраган.

    Турли юқумли касалликлар вируслари кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда дезинфекция ишларини бошлади. Хабар берилишича, ушбу санитария тадбири бир ҳафта давом этади. Бу муддатда автосаройлар ва улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан эвакуация қилиш жараёни якунланди. «Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди. Пекиндан йўловчилар учинчи рейс билан Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 04:40 да етиб келди. Самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган», — дейилади хабарда.

    Наманганда «Антикоронавирус» махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди. Косонсойдаги чегара-божхона постида ташкил этилган ўқув машқида вилоят ҳудудига янги коронавирус кириб келишининг олдини олишда тегишли хизматлар ҳамкорлиги, халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш тартиби амалда синаб кўрилди.

    «Ўзавтосаноат» коронавирус сабаб Хитойдан етказиб берилувчи эҳтиёт қисмлар танқислиги кузатилиши оқибатида Chevrolet Equinox’ни ишлаб чиқарувчи заводлар вақтинча фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берди. Бу эса Ўзбекистонга Chevrolet Equinox автомобилларини олиб келишда кечикишларга сабаб бўлади. 

    Жаҳондаги вазият

    Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси коронавирус сабабли Хитойдан эҳтиёт қисмлари етказиб берилиши қисқаргани учун машиналар йиғишни тўхтатди. Kia компанияси ҳам шундай йўл тутиши кутилмоқда.

    5 февраль, чоршанба куни, ўтказилган савдода Tesla компанияси акцияларининг нархи 20,6 фоизга «қулади». Nasdaq биржаси ёпилишида бир дона акция нархи 734,7 доллар бўлиб, бир кун аввал билан солиштирилганда 17,2 фоизга кам.

    Қайд этилишича, Tesla компанияси Шанхайдаги заводдан февраль ойида машиналарни олиб келиши керак бўлган, бироқ коронавирус сабаб машиналарни харидорларга етказиб бериш кейинга қолдирилган. Шундан сўнг, акциялар нархи тушиб кетган.

    Хитойнинг Geely автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси вирусларнинг ўтишига йўл қўймайдиган ҳаво фильтрлаш тизимига эга автомобилни яратишга 53 миллион доллар сармоя киритади. Компаниянинг таъкидлашича, мазкур машина бундан кейин коронавирусга қарши кураш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.

    Янги Зеландия ҳукумати Ухань шаҳридан 190 кишини эвакуация қилди. 5 февраль куни эрталаб соат 06:45 да Ухандан парвоз қилган ҳаво кемаси бортида Янги Зеландия фуқароларидан ташқари яна бир нечта мамлакат фуқароси бўлган. Хусусан, йўловчилар орасида Папуа-Янги Гвинея (17 киши), Тимор-Лешти (17 киши), Самоа (5), Тонга (4), Фижи (2), Кирибати, Микронезия федерал штатлари, Ўзбекистон ва Нидерландия фуқаролари борлиги айтилмоқда.

    Фото: Stuff

    Фото: Stuff

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус вакцинасини ишлаб чиқишга бағишланган глобал форум ташкил этилишини эълон қилган. Учрашув 11—12 февраль кунлари Женевада бўлиб ўтади. «ЖССТ илмий жамоатчиликни тадқиқотнинг устувор йўналишларини белгилаш ва тараққиётни тезлаштириш учун (коронавирус вакцинасини яратиш) бирлаштириб, муҳим мувофиқлаштирувчи роль ўйнайди», — дейди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус.

    Шунигдек, Майкл Райанга кўра, вирусга қарши таъсир кўрсата оладиган дори воситалари ҳозирча мавжуд эмас.

    Тиббий махсус ниқоблар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар ушбу маҳсулотга бўлган талаб коронавирус тарқалиши хавотири ортидан кўпайиб кетганини маълум қилди. Россиянинг «ФК Пульс» фармацевтик компанияси вакили ниқобларнинг тўлиқ сотиб бўлинганини билдирган. «Ниқоблар қолмаган. Айни вақтда май ойи бошидан уларга навбат олинмоқда», — дейди тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона вакили.

    Қозоғистоннинг «Казпочта» почта оператори Хитойга жўнатиладиган барча турдаги почта жўнатмаларини тўхтатди. «Хитой почта маъмурияти ташаббуси билан Хитой ва Қозоғистон ўртасида авто, авиа ва темир йўл қатнови орқали почта алмашинуви бекор қилинди», — деб хабар берди «Казпочта» мутасаддилари.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Японияда 4 минг кишилик саёҳат кемаси коронавирус сабабли карантинга олинди. Кемадаги 10 кишида коронавирус келтириб чиқарган пневмония касаллиги аниқланди. Расмийларнинг қарорига асосан, бортида тўрт мингга яқин киши бўлган кема икки ҳафта муддатга Йокогама қирғоқ акваториясида карантинга олинган.

    Фоторепортаж: Гонконг дўконларида коронавирус туфайли юзага келаётган етишмовчиликлар ва навбатлар

    Япония Мудофаа вазирлиги карантинга олинган Diamond Princess саёҳат кемасидаги одамларга ёрдам бериш мақсадида 100 га яқин аскарлар жўнатишга қарор қилди. Ҳарбийлар лайнерга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш учун жалб этилади.

    Гонконг фан ва техника университети тадқиқотчилари коронавирусни қисқа вақт ичида аниқловчи қурилмани ихтиро қилди. «Микросуюқ чипларнинг янги технологияси туфайли қурилма коронавирусни 40 дақиқада аниқлай олади», — дейилади хабарда. Ҳозирда коронавирусни аниқлаш учун ишлатилаётган технология бу жараён учун 1,5 соатдан 3 соатгача вақт сарфлайди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Хитойда коронавирус аниқланганини яшириб, касаллик тарқалишига сабаб бўлган мансабдорлар қидирилмоқда. Хитой Коммунистик партияси марказий комиссияси Хубэй провинцияси расмийлари эпидемия тарқалишига кўз юмган бўлиши мумкинлигини гумон қилмоқда. Улар коронавирус ҳақида маълумот тарқатган шифокор Ли Вэньляннинг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирган.

    Хитой коронавирус тарқалиши сабаб мамлакатга нисбатан кескин чеклов чораларини кўрган давлатларга нисбатан норозилигини билдирди. «Коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан пневмония тарқалгандан сўнг Хитой касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун энг кенг қамровли ва қатъий чораларни кўрди ва бу ҳаракатлар ҳозирда ижобий натижаларни бермоқда», — деган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин. Шу билан бирга, Хитой ҳукумати 14 февралдан мамлакатга АҚШдан олиб кирилаётган умумий қиймати 75 миллиард доллар бўлган айрим товарларга давлат божи миқдорини икки бараварга камайтиришини маълум қилди.

    Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган мингдан ортиқ фирибгарлик ишлари фош этилган. Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учта асосий фирибгарлик схемасини аниқлаган.

    Хитойнинг Ухань шаҳридаги вирусология институти 2016 йилдаёқ Американинг Gilead Science биотехнологик компанияси томонидан яратилган «Ремдизивир»га патент олиш учун талабнома киритди. Эълон қилинган ҳисоботида ушбу дори воситаси ва безгакни даволашда фойдаланиладиган хлорохин билан бирга қўлланганда коронавирус инфекциясига қарши курашишда самарали эканлиги таъкидланган.

    Хитойнинг етакчи эпидемиологи Ли Ланьцзюань бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи эса коронавирусга қарши курашда ютуққа эришганини эълон қилди. Унга кўра, лаборатория тажрибаларида абидол ва дарунавирнинг (ОИТСни даволаш ва унинг олдини олиш учун ишлатиладиган антиретровирус дори) аралашмаси вирусни самарали тўхтатишга қодир.

    Фоторепортаж: Япония қирғоқларида карантинга олинган Diamond Princess кемасидаги ҳаёт

    АҚШнинг Time журнали ўзининг навбатдаги сони муқовасига тиббий ниқоб таққан Хитой президенти Си Цзиньпиннинг портретини жойлаштирди.  Журналда эълон қилинган мақолага кўра, 2019-nCoV коронавирусининг тарқалиши ортидан юзага келган инқироз Хитой жамиятининг ва сиёсий ҳокимиятнинг ҳаддан ташқари марказлашувидан келиб чиққан мамлакатни бошқариш тизимининг мўртлигини кўрсатди.

    Фото: Time

    Фото: Time

    Коронавирус тарқалиши Си Цзиньпиннинг Хитой асри ҳақидаги орзуларини йўққа чиқариши мумкин.

    07.02.2020, 21:21   Изоҳ (0)   158068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзтўқимачиликсаноат» Хитойга виза олиш учун ариза расмийлаштиришни тўхтатди

    07.02.2020, 20:51

    Тошкентда «Газель» юк поездига урилди (видео)

    07.02.2020, 20:20

    Қашқадарёда ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ катта инспектори ишдан олинди

    07.02.2020, 19:49

    Россия ҳукумати полиция бўлинмасида 11 йил олдин қийноққа солинган ўзбекистонлик мигрантга 25 минг евро тўлайди

    07.02.2020, 19:34

    Алишер Қодиров: Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темир йўллари монополиясини йўқотиш керак

    07.02.2020, 19:03

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари шамол тезлиги кучайиб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

    07.02.2020, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Челси” Ҳатони трансфер қиладиган бўлди

    Спорт | 31 июл, 13:45

    Япония тарихидаги энг иссиқ кун қайд этилди 

    Дунё | 31 июл, 13:43

    Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилдан бошланиши мумкин

    Ўзбекистон | 31 июл, 13:25

    Жан Рено 77 ёшда: Марокашда туғилган оддий ишчининг қандай қилиб дунёга машҳур актёрга айлангани ҳақида

    Кино | 31 июл, 13:20

    Жанубий Кореяда жазирама сабаб 13 киши вафот этди

    Дунё | 31 июл, 13:10

    Кристофер Нолан “Одиссея” фильмини Ғарбий Саҳройи Кабирнинг Марокаш томонидан босиб олинган ҳудудида суратга олгани учун танқидларга учради

    Кино | 31 июл, 12:55

    Конор Макгрегор октагонга қайтиши мумкин

    Спорт | 31 июл, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.