Тошкентнинг Сергели туманида «Газель» машинаси юк поездига урилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 6 февраль, пайшанба куни, соат тахминан 15:30 ларда содир бўлган.
1988 йилда туғилган М.Х. «Газель» («ГАЗ-3302») юк машинасини Янгийўл тумани «Чортоқ» маҳалласи Чортоқ кўчаси орқали Сергели тумани томонидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли томонга ҳайдаб кетаётганда шу йўлнинг темир йўл кесишмаси кесишган чорраҳасидан Чирчиқ дарёси томонидан Зангиота тумани йўналишига ҳаракатланиб келаётган 1991 йилда туғилган машинист С.А. бошқарувидаги «Ўзбекистон темир йўллари»га тегишли ТЭМ-2 русумли тепловознинг плита ортилган вагон платформасига урилган.
Тан жароҳати олганлар йўқ, «Газель»нинг салон ва кузов қисми шикастланган.
Изоҳ (0)