• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «5 ойлик икки нафар фарзандим бор. Кечаси билан ‘свет’ ўчавериб, тинка-мадоримизни қуритяпти». Наманганликлар ҳам электр таъминотидаги узилишлардан норози

    Парламент сайлови ва Янги йил байрамидан кейин бошланган электр таъминотидаги чекловлар Наманган вилоятини ҳам четлаб ўтмади. Буни «Дарё» таҳририяти почтасига келаётган кўплаб мурожаатлар мисолида кўриш мумкин.

    Уйчи туманидаги ҳолат

    Уйчи туманидаги ҳолат
    Фото: Музаффар Исматов

    Ажабланарли томони, бу мурожаатларнинг катта қисми ҳозирда ИЭС қурилиши олиб борилаётган ва биринчи блоки ишга тушгани айтилаётган Тўрақўрғон туманидан. Жумладан, Ўлмасбек Холмирзаевнинг билдиришича, туманнинг Ахси ҳудудида 5-6 кундан бери кундуз куни умуман электр йўқ. Кечга 3-4 соатга ёқиб берилади ва яна ўчади.

    «Бунинг сабаблари нимада? Яна қанча давом этади? Агар муаммо лимитда бўлса, нега қўшни вилоятларда унақа эмас? Ёки Чуст ва Мингбулоқ туманларида нега кўп ўчмайди-ю, айнан Тўрақўрғонга келганда лимит тугайди. 110-линияда 7-8 йилдан бери муаммо. Нима учун шунча йилдан бери таъмирланмайди?», дея савол беради мурожаатчи.

    Туманнинг Қатағонсарой қишлоғи «Ўзбекистон» маҳалласидан йўлланган шикоятда электр таъминотида муаммолар, айниқса, аёллар учун қийинчилик туғдираётгани билдирилган. «5 ойлик икки фарзандим бор. Кечаси билан ‘свет’ ўчавериб, тинка-мадоримизни қуритяпти. Бир кунда кундузи тўрт марта, кечаси 5 маротаба ҳам ‘свет’ ўчадими?», дея нолиган исмини ошкор этишни истамаган аёл.

    Шунга ўхшаш ҳолатлар Уйчи туманида ҳам кўплаб кузатилмоқда. Ёрқўрғон қишлоғи «Оқтош» маҳалласида яшовчи Маъруфжон Исматовнинг билдиришича, маҳаллада электр бир кунда 6-7 соат бериляпти, холос. Туман электр корхонаси мутасаддилари буни ҳудуд режимга тушгани билан изоҳлаган.

    Электр токи йўқлиги сабаб ишламаётган светофор

    Электр токи йўқлиги сабаб ишламаётган светофор
    Фото: Музаффар Исматов

    «Режим дегани ‘свет’ бир соат ёниб, бир соат ўчишини англатадими? 20 январь куни эса умуман светофор қилиб ташлашди. 10 дақиқа ёнади, 20 дақиқа ўчади. Бунақа аҳволни анчадан бери кўрмагандик», — дея ажабланади мурожаатчи.

    Уйчига туташ Учқўрғон туманидаги Қайқи қишлоғи аҳли ҳам «свет» ҳаддан ортиқ кўп ўчаётганидан нолиган. Бу муаммога ечим топишда ёрдам сўраган.

    Янгиқўрғон туманининг Нанай қишлоғи соя-салқин, баҳаволиги туфайли жазирама кунларда водий аҳли дам оладиган гўзал гўшалардан бири. Ёз ойларида бу ердан одам аримайди, уй ижарага олиш учун ҳатто навбат ҳам  пайдо бўлади. Нанайликларнинг бахтига энди ҳатто қишда ҳам қишлоқдан одам аримаяпти. Бу ерда ёғган қалин қорни кўриш, таърифи узоқ-узоқларга кетган бешбармоқдан татиб кўриш учун нафақат Наманган, балки қўшни Андижон ва Фарғонадан ҳам меҳмонлар сероб. Афсуски, қишлоқда электр таъминотидаги мунтазам узилишлар романтиканинг белига тепмоқда.

    Нанай қишлоғи

    Нанай қишлоғи
    Фото: Дониёр Юсуфжонов

    —Сайлов арафасида ва ундан кейин «свет» анча яхши эди. Лекин ҳозир яна эски ҳаммом, эски тос ҳолатига қайтдик. Айниқса, кечки пайт айни овқат маҳали кўп ўчяпти. Шу чекловини кундузга кўчириб, кечалари электр таъминотини бинойидек йўлга қўйса бўлмайдими? Чақалоқли аёллар, оғир касаллари бор хонадонлар, қариялар қийналиб кетди ахир! — дейди нанайлик Нуриддин Миркамалов.

    Наманган шаҳридаги 1-кичик туман, 50-уйда яшовчи Маҳмуджон Мамадалиевнинг айтишича, ҳудудда беш йилдан бери марказий иситиш тизими ишламайди, табиий газ босими паст.

    —Ягона умидимиз электрдан бўлиб қолди. «Дом» шароитида ўтин-кўмир қилиб бўлмайди, биласиз. Лекин шу «свет» ҳам кунига 2-4 соатлаб ўчиб, одамни хуноб қиляпти. Масалан, 19 январь соат 19:00 атрофида ўчган бўйи ухлаш олдидан— соат 23:30 ларда ёнди. Кўпга келган тўй десангиз, «Навбаҳор» маҳалласининг бир тарафида электр мунтазам бор, биз тарафда эса мана шундай аҳвол, — дейди  Маҳмуджон Мамадалиев.

    Шаҳарнинг 4-кичик туман «Халқлар дўстлиги» маҳалласидаги «дом»ларда яшовчи аҳолининг шикоят қилишича, бир кунда 15 маротаба электр ўчиб-ёнган ҳолатлар кузатилган. «Телевизор, музлаткич ва совутгичлар ҳам адо бўлди. Буларнинг  ҳаққини электр тармоқлари тўлайдими?» дея савол қўйган фуқаролар.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиевнинг маълум қилишича, «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида журналист ва блогерлар учун ўтказилган матбуот анжуманида айни шу масалалар асосий мавзуга айланди. Жамият бош директори Жаҳонгир Ризаевга кўра, «Талимаржон» иссиқлик электр станциясининг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида юзага келган носозлик туфайли вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    —Ҳолатни кўз олдингизга келтириш учун бир рақамни келтирай. Вилоят учун 11 январь куни 14, 3, 12 январь куни 14, 6, 13 январь куни эса 14, 5 миллион киловатт-соат электр энергияси олинган. Агар бу кўрсаткич 16 миллион  атрофида бўлса, вилоятда ҳеч қандай муаммо юзага келмайди. 14 январь кунидан ҳолат кескин ўзгарди. Шу куни 13, 8, 15 январь куни  13, 4, 16 январь куни эса 12,5 миллион киловатт-соат электр энергияси олинган. Ўртадаги 2 миллион киловатт-соат фарқ кичикроқ икки туманнинг бир кунлик энергия истеъмоли ахир. Шу учун мурожаатлар кўп бўляпти ва истеъмолчилар бу борада мутлақо ҳақ. Улардан узр сўраймиз, — дейди Жаҳонгир Ризаев.

    Фото: «Дарё»

    Бош директорга кўра, мазкур муаммолар, қолаверса, истеъмолчилар ўз ҳақ-ҳуқуқини тўлақонли англаётгани сабабли жамиятга  мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, фуқаролар томонидан 2019 йил давомида «Наманган ҲЭТК» АЖга 3148 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, охирги уч кунда 250 дан ортиқ мурожаат олинган.

    Журналистлар электр таъминоти корхоналарига қўнғироқ қилиб тушиб бўлмаслиги, «Ишонч телефони» ва Call-марказ ҳам доимо банд эканлиги юзасидан изоҳ сўради. «Балки диспетчерлар безор бўлиб атайин телефонни узиб қўяр?» дея сўраганлар ҳам бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Ризаевнинг айтишича, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун вилоятдаги жами 14 та диспетчерлик марказига (11 та туман ва 3 та Наманган шаҳрида) кузатув камералари ўрнатилган. Уларни шахсан ўзи доимий назорат қилиб боради.

    Матбуот анжумани давом этаётган пайтда кутилмаган воқеа юз берди. Бу ҳақдаги эълон жамият биноси ташқарисига қўйилгани боис истеъмолчилардан бири тўғри анжуман ўтказилаётган хонага кириб келди ва на журналист, на блогер эканлиги, фуқаролар номидан келганини билдирди. Ўзини Муроджон Болтабоев дея таништирган фуқаро ҳам Тўрақўрғон туманининг «Бураматут» маҳалласидан экан. Ҳудуддаги тармоқни янгилаш ва янги трансформатор ўрнатиш масаласида келгани, маҳаллий аҳоли жуда қийналаётганини билдирди. Унинг муаммоси ечимига 20 январь, душанба кунидан бошлаб киришишга ваъда берилди. Журналист ва блогерлар ҳам бу ваъдага гувоҳ эканликлари, бажарилиши назорат қилинишига ишонтирилди.

    22.01.2020, 09:06   Изоҳ (0)   41275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энергетика вазирлиги «Лукойл» Ўзбекистон гази фойдасининг 90 фоизини олиши ҳақида маълумотга муносабат билдирди

    22.01.2020, 08:33

    Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи «Маҳалла» кенгаши раиси лавозимига тайинланди

    22.01.2020, 08:06

    Тошкентда Starbucks қаҳвахоналари очилиши мумкин

    22.01.2020, 07:34

    2020 йилнинг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистонда жами 141 та ЙТҲ содир бўлган

    22.01.2020, 07:04

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оилаларига ҳамдардлик билдирди

    22.01.2020, 06:34

    Тошкентда 2020 йилда 100 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 160 минг янги иш ўрни яратилади

    22.01.2020, 06:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.