Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Қуйичирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро Х.А.нинг дала ҳовлиси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда соф оғирлиги салкам 7,2 килограмм марихуана, 167 дона илдизсиз ҳолдаги каннабис ўсимлиги, шунингдек, оғирлиги салкам 2,48 грамм бўлган ёғ аралашмали марихуна борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
- Тошкент аэропортида ноқонуний олиб келинган iPhone 11 телефонларини йиғиб олаётган шахс қўлга олинди
- Тожикистондан 13,7 млн сўмлик заргарлик буюмларини оёқ кийимида Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
- Зангиотада Lacetti юкхонасидан 830 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари топилди
Изоҳ (0)