Футбол бўйича Англия чемпионатининг 4 май куни бўлиб ўтган баҳсида «Ливерпуль» сафарда «Ньюкасл»ни маг»луб этди (3:2).
Учрашувнинг 2-бўлимида мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақиб жамоа дарвозабони Мартин Дубравка билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди.
Натижада Салоҳни шифокорлар замбилда майдондан олиб чиқиб кетди. Унинг ўрнига захирадан Дивок Ориги майдонга тушди.
Унинг аҳволи қай даражада эканлиги ҳали номаълум. Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 7 май куни Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида «Барселона» билан ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)