Англия Премьер лигаси 37-туридан ўрин олган «Борнмут»—«Тоттенҳэм» беллашуви якунига етди.
Учрашув Лондон клуби учун омадсиз кечди. Маурисио Почеттино шогирдлари ўйинни икки киши кам бўлиб якунлади. Аввалига Сон Ҳён Мин (43-дақиқа), бироз ўтиб захирадан майдонга тушган Хуан Фойт (48-дақиқа) қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол эса иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Натан Аке томонидан урилди.
Мағлубиятдан сўнг «Тоттенҳэм»нинг очколари 70 талигича қолди. «Борнмут» эса ғалаба сабаб очколари сонини 45 тага етказиб, 12-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ
37-тур баҳси
4 май, шанба
«Борнмут»—«Тоттенҳэм» 1:0
Гол: 1:0 — 90+1, Натан Аке«Борнмут»: Треверс, Симпсон, Смит, Клайн, Аке, Айб (Муссе, 76), Фрейзер, Кинг, Лерма, Кук, Уилсон.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Роуз, Триппиэр, Санчес, Алдервейрелд (Фойт, 46), Дайер (Ваняма, 46), Сиссоко (Дэвис, 82), Алли, Эриксен, Лукас Моура, Сон Ҳён Мин.
Огоҳлантиришлар: Дайер (11), Алдервейрелд (23), Сиссоко (40), Лерма (90), Ваняма (90), Алли (90).
Четлатиш: Сон Ҳён Мин (43), Фойт (48).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)