Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари доирасида ўзбекистонлик боксчиларнинг иштироки якунланди.
+91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши рингга кўтарилиб, рақибини очколар ҳисобига мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 4 та олтин медаль билан якунлади.
Аввалроқ Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов ва Бобоусмон Ботуров Осиё чемпионига айланганди. Санжар Турсунов эса терма жамоа ҳисобига ягона кумуш медални ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)