Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари доирасида ўзбекистонлик тўртинчи боксчи рингга чиқди.
-91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов Жанубий кореялик Ҳёнг Кю Кимга қарши рингга кўтарилиб, рақибига очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Санжар Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк кумуш медални ёздириб қўйди.
Аввалроқ Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов ва Бобоусмон Ботуров, Осиё чемпионига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)