Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) навбатдаги жангида ғалаба қозониб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритди, деб хабар беради GoSport.
Бу сафарги жангда Шаҳрам Ғиёсовга америкалик Эммануэль Тейлор рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ устунлик қилди. Ҳакамларнинг икки нафари 99-91 ҳисобида Шаҳрам Ғиёсов ғалабасини қайд этган бўлса, яна бир ҳакам 97-93 натижасини қайд этди.
Ҳакамларнинг бир овоздан берган овозларига кўра ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камари WBA International камарини қўлга киритди. Олдинроқ Шаҳрам WBA Intercontinental чемпионлик камари учун жанг қилиши хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)