Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Пеле Париждаги шифохонадан чиқди. Бу ҳақда RTL хабар берди.
У тетания касаллигининг (мушаклар тортишиб оғриши) хуруж бериши сабабли шифохонага ётқизилганди.
Унинг маслаҳатчиси берган маълумотга кўра, 8 апрель, душанба куни 78 ёшли собиқ футболчи Бразилияга жўнаб кетган.
«Ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Антибиотиклар ўз таъсирини кўрсатди. Синовлар ортда қолди », — деб ёзади Пеле ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.У ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан кўришиш мақсадида Францияга келганди. Шифохонадан чиқадиган куни Пелени кўргани ватандоши Неймар ҳам келган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)