6 апрель тонгида Флойд Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Лас-Вегасдаги бокс кечасида Санжарга америкалик Кейт Ҳантер рақиблик қилди.
8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этиб, унда Раҳмонов рақибига очколар ҳисобида ютқазиб қўйди.
Қайд этиш жоиз, бу Санжар Раҳмоновнинг проф боксдаги 2-мағлубияти бўлди. Санжарнинг жанглари бугунгиси билан ҳисоблаганда 14 тага етди. Ўзбекистонлик боксчи жангларининг 11 тасида ғалаба қозонган. Шулардан 5 та нокаут эвазига ғалабани ўзиники қилаган. 1 та жангида эса дуранг қайд этилган.
Ҳантер эса фаолиятидаги 10-жангини ўтказди. У жангларнинг барчасида ғалабага эришган. 7 та жангида эса нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров проф боксдаги дебют жангида рақибини 18 сония ичида нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)