9 апрель, сешанба куни Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Беллашувда тошкентликлар сафида Ҳожиакбар Алижонов ва Драган Черан ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, меҳмонларнинг иккала голи ҳам испаниялик машҳур футболчи Хави ҳисобига ёзилди.
Учрашув якунланганча, «Барселона» собиқ футболчиси билан суратга тушишни хоҳлаган футбол мухлислари уни стадиондан чиқишини кутиб турди. Аммо Хави қўриқчилар ёрдамида автобусга чиқиб олди. Шунга қарамай футбол мухлисларини ўзини хафа қилиб қўймади. Буни қуйида томоша қилишингиз мумкин:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)