«Газета.uz» муштарийларидан бири юборган автомобиль видеорегистраторидаги ёзувда яқинда таъмирдан чиқарилган Байналмилал кўчасида оммавий равишда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиш кўринишидаги йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши қайд этилган.
Биринчи қисқа видео 1 августда Оқтепа майдонига ҳаракатланишда ёзиб олинган бўлиб, унда 2 дақиқа ичида энг камида 15 та автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетганини кўриш мумкин.
2 август куни худди шу қисмда ёзиб олинган видеода эса ўндан ортиқ машина қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатлангани тасвирланган. Бунда қарши томондан йўл-патруль хизмати машинаси келаётган вазият ҳам бор.
«Газета.uz»нинг қайд этишича, Тошкент ИИБ ЙҲХБ қоидабузарларга қарши албатта чора кўрилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)