Жорий йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонга кириш электрон визаси учун «E-visa.gov.uz» сайтига 2748 нафар чет эллик фуқаро мурожаат қилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Улардан 2297 нафарига виза берилди, 487 мурожаат кўриб чиқилмоқда. Виза беришда рад этиш ҳолатлари қайд этилмади.
Электрон визалар олиш учун дунёнинг 41 давлатидан мурожаат келиб тушди. Бу рўйхатда Хитой (533), АҚШ (361) ва Буюк Британия (335) етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, Ҳиндистон (264), Франция (184), Германия (138), Австралия (129), Польша (116), Испания (101) ва Италиядан (100) ҳам виза олиш учун кўплаб мурожаат қабул қилинди.
Изоҳ (0)