Европа Иттифоқи кенгаши Қримга қарши жорий этилган санкцияларни яна бир йил, 2019 йилнинг 23 июнига қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тегишли қарор Европа Иттифоқининг 18 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган.
Аввалроқ Европа Иттифоқи хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили қабул қилган декларацияда Европа Иттифоқи «Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлаши» таъкидланади.
Европа Иттифоқи Қрим Россияга қўшилгандан сўнг 2014 йилнинг июнида унга қарши санкциялар жорий этган эди. Санкцияларнинг амал қилиши ҳар йили узайтириб келинган.
Изоҳ (0)