Рим папаси абортларни 20-асрда нацистлар томонидан амалга оширилган жиноятларга тенглаштирди, деб хабар беради 7 MedNews.
«Ўтган асрда ирқни тозалаш учун нацистлар томонидан амалга оширилган жиноятлар бутун дунёни ларзага солган эди. Бугун биз ҳам худди шу ишларни бажармоқдамиз, фақат оқ қўлқопларда», — дея Рим папаси Францискнинг сўзларидан иқтибос келтиради Chicago Tribune.
Хабарда таъкидланишича, кўплаб дин вакиллари абортга қарши фикрда. Аммо энг кескин позицияни бунда католиклар эгаллайди. Масалан, Ватикан ва Мальтада аёлларга ҳомиладорликни тўхтатиш қонун томонидан тақиқланади.
Изоҳ (0)