Биттасида КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўтиргани тахмин этилаётган автомобиллар кортежи Пекин ғарбидаги «Дяоюйтай» ҳукумат қароргоҳининг марказий дарвозасидан кирди, деб ёзади «ТАСС».
Ким Чен Ин Пекинга 19 июнь, сешанба куни эрталаб икки кунлик ташриф билан етиб келди. NHK телеканали хабарига кўра, КХДР етакчиси аэропортдан «Дяоюйтай»га йўл олган.
Хитой марказий телевидениеси Ким Чен Ин 19—20 июнь кунлари ХХРда ташриф билан бўлиб туриши ҳақида маълум қилди. Бу КХДР етакчисининг Хитойга шу йил ҳисобидан учинчи ташрифидир. Аввалги ташрифлар ҳақида улар тугаганидан кейингина расман хабар берилган эди.
Кузатувчилар Ким Чен Ин Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинни АҚШ президенти Дональд Трамп билан Сингапурдаги саммит якунлари ҳақида хабардор қилишини тахмин этмоқда.
Изоҳ (0)