Коинотдан олинган тасвирлар Россия Калининграддаги ядро қуроли сақланадиган бункерни анча модернизация қилганини кўрсатди, деб ёзади Forum Daily.
Америка олимлари федерацияси томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирларига кўра, қайта тиклаш ишлари объектда 2016 йил ўрталаридаёқ бошланган. Бу давр ичида учта ер ости бункерларидан биттаси қазиб очилган ва чуқурлаштирилган, яқинда эса у яна ёпиб қўйилган.
«Бу яқин орада тезкор статусга қайтиш учун амалга оширилгани тахмин қилинмоқда», — деди Америка олимлари федерацияси экспертлари.
Шу билан бирга, 2002—2010 йилларда объектда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаган.
Мутахассислар тасвирларга қараб объектда ядро қуроли сақлангани ёки келажакда сақланишини айтиб бера олмади.
Кремль Калининград ҳудудидаги модернизация ишлари ҳақидаги хабарларни изоҳлагани йўқ, аммо аввалроқ у ерга қурол жойлаштириш бўйича ўз ҳуқуқини фаол ҳимоя қилган эди.
Изоҳ (0)