Кениядаги «Пател» (Patel Dam) тўғони ўпирилиб кетиши оқибатида, камида 20 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Кениянинг Daily Nation нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳалокат Накуру ҳудудида 10 майга ўтар кечаси содир бўлган. 300 дан зиёд киши уй-жойсиз қолган. Накуру маъмуриятининг қайд этишича, ҳодиса келтириб чиқарган талафот даражаси ўрганилмоқда.
Накуру губернатори мамлакатда давом этаётган кучли ёмғирлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган янги сув тошқинидан аҳолини огоҳлантирди.
«Қизил хоч» жамияти маълумотларига қараганда, 39 киши жароҳатланган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)