АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг КХДРга ташрифидан сўнг озод этилган уч нафар фуқаро Аляскага етиб келди, деб хабар беради «Газета.ru».
Бу ҳақда КХДРнинг собиқ асирлари ҳам расмий баёнот тарқатган.
«Биз АҚШ ҳукуматига, президент Дональд Тармпга, давлат котиби Помпеога ва америкалик бошқа инсонларга бизни уйга қайтаришгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз Худога, оиламиз ва дўстларимизга бизнинг қайтишимизни тилаб дуо қилганлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)