9 май куни Сомали пойтахти Могадишо шаҳридан 70 километр узоқликда юз берган портлаш оқибатида энг камида 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса Ванлавейн шаҳрида одам тирбанд пайтида юз берган.
«Биз 11 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз, 10 дан ортиқ киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди», — дея баёнот берган маҳаллий полиция вакиллари.
Портлаш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳозирга қадар ҳеч бир террорчилик гуруҳи портлаш жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)