Ироқ суди 19 нафар россиялик аёлни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда маҳаллий Al Sumaria телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Уларнинг барчаси ИШИД террорчилик гуруҳига иштирокчиликда айбланмоқда. Телеканал бошқа тафсилотларни ҳозирча маълум қилмади.
Россия ТИВ маълумотларига кўра, Россия фуқаролигига эга эканлиги тахмин қилинаётган 50 нафардан 70 нафаргача аёл Ироқ қамоқхоналарида қолмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)