Украинанинг Одесса вилояти Белгород-Днестровский шаҳрида етти ёшли бола кўп хонадонли уйнинг бешинчи қавати балконидан тушиб кетди ва шикастланди, деб ёзади «Корреспондент.net». Бола касалхонага ётқизилди.
Полиция маълумотларига кўра, бола онаси билан бирга яхши шароитда яшайди. Оила илгари ижтимоий хизматлар рўйхатида турмаган. Шунга қарамай, болага қараш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳақидаги модда белгилари бўйича судгача тергов ишлари бошланди.
Изоҳ (0)