КХДР Жанубий Корея билан битта вақтга ўтади. Мамлакат Олий халқ мажлиси президиумининг тегишли қарори Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
«Пхеньян вақтини тўғрилаш ҳақида»ги фармонда айтилишича, бу Жануб ва Шимол вақтларини синхронлаштириш учун амалга оширилади. Соат миллари шу йилнинг 5 майидан 30 дақиқа олдинга сурилади.
Қарор кореялараро саммитдан кейин қабул қилинди, унда томонлар ярашув, ядросизлантириш ва ҳамкорлик ҳақида келишиб олди.
Ярим оролнинг иккала қисмидаги вақтлар ўртасидаги фарқ КХДР 2015 йил 15 август куни Кореянинг япон ҳукмронлигидан озод бўлишига 70 йил тўлиши муносабати билан, соат милларини ярим соат орқага сурганидан кейин юзага келган эди.
Изоҳ (0)