Москвада «Аиша» халқаро аёллар клуби Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги МДММ билан ҳамкорликда ва «Мусулмонларга психологик ёрдам» уюшмаси кўмагида «Муслима ва унинг ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги роли» мавзусида Халқаро аёллар давра суҳбатини ўтказмоқда, деб хабар беради муслималар саҳифасида «Muslimaat.uz».
Унда муҳожир аёллар ва уларнинг фарзандларининг ижтимоийлашуви ҳамда муҳитга мослашуви масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тадбирга Москва шаҳри ва Москва областида яшовчи ҳамда бу ерга МДҲ давлатларидан келган муслималар таклиф этилган.Давра суҳбатида асосий меҳмон – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизлари Одинахон Муҳаммад Юсуф.Тадбир манзили: Москва шаҳри, Остоженка кўчаси, 49-уй.
Изоҳ (0)