Россиянинг Москва шаҳрида яшовчи ота-она ўзларининг бир тухумли эгизакларини илк марта журналистларга кўрсатди, деб ёзади Sputnik.
«Улар жудаям кичкина эди. Чақалоқларнинг вазни 600 граммдан сал оғирроқ эди. Гап уларнинг оғирлигида ҳам эмас, улар ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасида дунёга келди. Маълумки, бундай болаларнинг нафақат ҳаётини, балки соғлиғини ҳам сақлаб қолиш жуда қийин», — дейилади хабарда.
Бу қизчаларнинг туғилиши кам учрайдиган ҳолат. Эгизаклар уч йил аввал Москвадаги клиникалардан бирида дунёга келган.
Изоҳ (0)