Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

36 ёшли швециялик футболчи икки томоннинг ўзаро келишуви асосида «Манчестер Юнайтед» билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда МЮнинг Twitter-саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, Златан Ибрагимович келаси ҳафтада АҚШга йўл олади ва «Лос Анжелес Гэлакси» билан шартнома тузади.

Златан МЮда икки мавсум ҳаракат қилди ва учта совринга — Англия лига кубоги, Англия суперкубоги ва Европа лигаси кубогига эга чиқди. АПЛда эса 33 та учрашувида майдонга тушган Ибра 17 та гол урди ва бешта голга ҳаммуаллифлик қилди.

МЮдан кетиши борасида Златан шундай деди:

Ҳамма яхшиликларнинг ҳам охири бўлади. МЮдаги фантастик икки мавсумдан кейин яна олға юришда давом этишим лозим. Клубга, мухлисларга, мураббий ва барча ходимларга ҳаётимдаги ушбу давр учун миннатдорчилик билдираман.

Златан Ибрагимович, футболчи

Қуйида Златан Ибрагимовичнинг МЮ сафида урган голларини ёдга оламиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради