Италиянинг «Милан» жамоаси янги раҳбар қўлига ўтиши мумкин, деб ёзади Libero нашрига таяниб «Sports.ru».
Хабарда қайд этилишича, янги хўжайин «Арсенал» клубининг акциядорларидан бири бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов бўлиши мумкин.
«Рoссoнерилар»нинг амалдаги хўжайини Йонҳонг Ли жамоа ривожи учун «Эллиотт Менежмент» (Инфестиция фонди) фондидан кредит олган. Хитойлик бизнесмен уларга маълум муддатда 303 миллион евро тўлаб бериши шарт.
Усмонов фонд раҳбари Пол Сингер билан алоқалари жуда яхши бўлиб, у «Арсенал»нинг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланади. Агар Йонҳонг Ли қарзларини белгиланган муддатда (2018 йил октябргача) тўлай олмаса, «Милан» «Эллиотт Менежмент» ҳисобига ўтиши кетиши мумкин. Шундай ҳолатда Алишер Усмонов «Миланни сотиб олиши мумкин бўлади.
Бошқа бир манбанинг қайд этишича, Алишер Усмонов футболга катта инвестиция киритиш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Миллиардер, шунингдек, Андалусиянинг «Севилья» клубини сотиб олишга захира варианти сифатида қарамоқда экан.
Изоҳ (0)