Бироз аввал Хитой терма жамоаси ўз майдонида Уэльс терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Хитойнинг Наннинг шаҳрида бўлиб ўтган беллашувда Райан Гиггз бошчилигидаги уэльсликлар 0:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Гиггзнинг терма жамоа бошқарувидаги илк ўйинида «Реал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл 3 та гол уриб, хет-трик қайд этди. Шунингдек, Сем Воукс 2 та, Гарри Уилсон эса битта тўпни, Хитой дарвозасига жойлаб қўйди.
Гарет Бэйл ушбу хет-трик орқали Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Энди унинг ҳисобида 29 та гол бор. Бунгача энг яхши тўпурар номи Иан Рашда эди. Унинг ҳисобида 28 та гол мавжуд эди.
Ўртоқлик беллашуви
22 март, пайшанба
Изоҳ (0)