Аввалроқ профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангини 28 апрель санасида ўтказиши маълум бўлган эди. Ўша куни Шоҳжаҳоҳ Эргашевга хитойлик боксчи рақиблик қилиши ҳақида «Оламспорт» маълум қилди.
Шоҳжаҳон навбатдаги жангда хитойлик Жимин Вангга қарши рингга чиқади.
Маълумот учун хитойлик боксчи фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган. Қолган 2 та жангда мағлубиятга учраган.
Шоҳжаҳон эса барча 12 та жангини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган.
Изоҳ (0)