Китоб тарғиботи ва Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган «Сайёр китоб карвони» деб номланган китоб ҳафталиги тадбирлари Жиззах вилоятида ҳам ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Нашриётлар, китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари томонидан юртимиз нашриётларида чоп этилган янги китоблар кўргазмаси, ёйма дўконларда китоб савдоси ташкил этилди.
Тадбир доирасида ўтказилаётган «Кутубхонага китоб совға қиламан» хайрия акцияларида тўпланган китоблар чекка қишлоқларда кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилмоқда.
Тадбир доирасида ўтказилган «Кутубхонага китоб совға қиламан» хайрия акциясида шахсий кутубхонага эга китобхонлардан 424 китоб тўпланди. Тўпланган китоблар олис қишлоқларда кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилди. Тадбирларда фаол қатнашганларга ташкилотчилар томонидан китоблар совға қилинди.
Изоҳ (0)