Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти шу йил охиригача «Қорақалпоғистон фолклори»нинг 101—106-жилдларини босмадан чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу жилдларга қорақалпоқ халқ шеърияти намуналари киритилди. Халқ қўшиқлари мавзу жиҳатдан турларга ажратилиб, ҳар бири алоҳида жилд қилиб тайёрланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жилдлар охиргиси эмас. Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими фондида яна бир неча ўнлаб жилдга етарли қорақалпоқ халқ оғзаки ижодига мансуб материаллар мавжуд.
Маълумот учун, мазкур институт олимлари томонидан 2007—2015 йилларда 100 жилдлик «Қорақалпоқ фолклори» нашрдан чиқарилганди.
Изоҳ (0)