Буюк Британиядаги Тетфорд шаҳрида Жоан Роулинг қаламига мансуб «Гарри Поттер ва фалсафа тоши» китобининг нархи 40 минг фунт бўлган биринчи нашри ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўғирлик 8 ва 9 январь кунлари юз берган. Ҳаммаси бўлиб 12 та ноёб китоб йўқолган.
Полиция жамоатчиликни, айниқса китоб дилерлари ва махсус китоб дўконлари ходимларини китоблар савдога таклиф қилинган тақдирда ҳушёр бўлишга чақирган.
Изоҳ (0)