Оксфорд луғатининг тузувчилари 2017 йилнинг сўзи сифатида «youthquake» сўзини танлади. Сўз «ёшлар ҳаракати ёки таъсири остида юзага келган муҳим маданий, сиёсий ёки ижтимоий ўзгариш», деган маънони билдиради. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Луғат таҳрирчилари бу сўзнинг қўлланилиши 2017 йилда ўтган йилга нисбатан беш баробар ўсганини қайд этган.
«Youthquake» сўзи «earthquake» (ер қимирлаши) ва «youth» (ёшлар) сўзларидан ҳосил бўлган. У биринчи марта 1965 йилда Vogue журналининг бош муҳаррири Диана Вриланд томонидан мода ва мусиқадаги ўзгаришларга нисбатан ишлатилган.
2017 йилда бу сўз Буюк Британиядаги консерваторларнинг июнь ойида бўлиб ўтган парламент сайловидаги муваффақиятсиз юриши муносабати билан кўп ишлатилди. Лейбористларнинг муваффақияти айнан ёшларнинг овоз бериши билан боғланди.
Сентябрь ойида Янги Зеландияда бўлиб ўтган сайловлар вақтида сўзнинг қўлланилиши иккинчи бор юқори чўққига чиқди.
Изоҳ (0)