Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Корнелий Кекелидзе номидаги Грузия Миллий қўлёзмалар маркази ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур меморандумда халқаро илмий конференцияларда қатнашиш, биргаликда семинар-тренинг, маҳорат дарслари, маърузалар, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.
Корнелий Кекелидзе номидаги Грузия миллий қўлёзмалар маркази 1958 йилда ташкил этилган. Ушбу масканда сақланаётган манбалар орасида ўзбек халқининг бебаҳо маънавий меросига оид ўзбек, турк ва араб тилларида битилган қўлёзмалар ва бошқа ҳужжатлар бор. Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Алишер Навоийнинг марказда сақланаётган қўлёзмаларидан фотонусхалар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Грузия миллий қўлёзмалар маркази билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Самарқанд давлат университети ахборот-ресурс маркази ҳамда Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази ўртасида ҳам меморандумлар имзоланди.
Изоҳ (0)